Беларусь Президенти Александр Лукашенко:
«Ўзбекистонни Ҳамдўстликка раислик қилаётган давлат сифатида фаол ва самарали ишлари учун бизнинг раисимиз Шавкат Миромоновичга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бундай фавқулодда вазиятлар шароитида ўз вазифаларини бажарган ўзбек дўстларимизнинг профессионаллигига тан бераман».
МДҲ саммитидан.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин:
“МДҲга аъзо давлатлар ҳамкорлиги жорий йилда умуман олганда барча йўналишлар бўйича ривожланишда давом этди. Бугунги давлат Раҳбарлари Кенгаши сессиясида тасдиқлаш учун тайёрланган битимларнинг йирик тўплами буларнинг далили сифатида хизмат қилади. Бунинг учун ўзбек дўстларимизга яна бир бор миннатдорчилик изҳор этмоқчиман”.
МДҲ саммитидан.
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон:
“Биринчи навбатда, МДҲ давлат Раҳбарлари Кенгаши Раиси – Шавкат Миромонович Мирзиёевга Кенгашнинг бугунги йиғилишини ташкиллаштиргани учун миннатдорчилик билдираман. Жуда мураккаб шароитда ўзбек дўстларимиз раислик мақсадларини муваффақиятли амалга ошириб Ҳамдўстлик учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қатор қарорлар қабул қилишга эришди”.
МДҲ саммитидан.
Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси Талант Мамитов:
«Ўзбекистон тарафига Қирғизистонда иккита модуллик юқумли касалликлар шифохонаси қурилганлиги муносабати билан миннатдорчилик билдирмоқчиман…»
МДҲ саммитидан.