Фото: Сенат ахборот хизмати Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина сотиб олиш ва умумий тадбирлар учун 3 триллион сўм ажратилади. Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида маълум қилди. «Соғлиқни сақлаш тизимидаги жами тадбирлар учун 4 триллион сўм, шу жумладан коронавирусга қарши кураш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш ҳаражатлари учун 3 триллион сўм ажратиш режалаштирилмоқда», дея қайд этди вазир. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Хитой вакцинаси билан синов эмлаш жараёнлари бошлангани хабар қилинганди.