MAN юк автомашинаси ва Nexia иштирокидаги ЙТҲ натижасида енгил автомобиль ёниб кетган.
Жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 16:30 ларда, Наманган шаҳри И. Каримов - Истиқлол кўчалари кесишган "Фазо" чорраҳасида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. MAN русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб чорраҳадан ўтаётган, ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги Nexiaбилан тўқнашган.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, тўқнашув натижасида ёнғин содир бўлиб, Nexiaҳайдовчиси (42 ёш), ҳайдовчининг хотини (39 ёш), ҳайдовчининг фарзандлари (13 ва 10 ёш) ва йўловчилар (34 ва 7 ёш) ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этишган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томониданЖиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.