2020 йил 23 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 811 (+87) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
19 нафари Тошкент шаҳрида,
68 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар:
Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
Андижон вилоятида 11 нафар,
Бухоро вилоятида 12 нафар,
Навоий вилоятида 6 нафар,
Наманган вилоятида 24 нафар,
Самарқанд вилоятида 12 нафар,
Сирдарё вилоятида 11 нафар,
Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
Фарғона вилоятида 9 нафар,
Хоразм вилоятида 3 нафар,
Тошкент вилоятида 71 нафар,
Тошкент шаҳрида 119 нафар бемор тузалди.
Айни пайтда юртимизда 62 033 нафар (+299) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 236 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.