Қўшма Штатларда жума куни 2001 йил 11 сентябрида содир бўлган террор хуружлари қурбонлари ёдга олиш бўйича тадбирлар ўтказилади. Пандемия туфайли бу йил хотира маросимларига тартибига ўзгартишлар киритилди.
АҚШ президент Дональд Трамп ва унинг сайловдаги рақиби Жо Байден турли вақтда Пенсильваниядаги 93-рейсга қўйилган ёдгорлик обидасини зиёрат қилишади. Нью-Йоркда коронавирус бўйича хавфсизлик чоралари туфайли бир нечта алоҳида маросим ўтказилади.
Бу йил қурбонларнинг яқинлари 11 сентябрда ҳалок бўлганларни номма-ном санамайдилар, бунинг ўрнига уларнинг номи ўқилган аудиоёзув қўйилади.
19 йил муқаддам содир этилган терактларда 3 мингга яқин одам қурбон бўлган, уларнинг кўпи Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази бинолари қулаган пайтда ҳалок бўлганди. Бу террор хуружлари Қўшма Штатлар тарихида энг қонли терактлар бўлган ва АҚШ қўшинларининг Афғонистонга киритилишига сабаб бўлган.