Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида «Стадионлар ва хиёбонлар» бўлими ташкил этилиб, унга 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди. Унда қуйидаги маълумотлар акс этган: - Стадион ёки хиёбоннинг расми; - Ҳудудга кириш жойлари; - Стадион ёки хиёбон номи; - Стадион ёки хиёбон манзили; - Сектор рақами; - Тест топширадиган гуруҳлар; - Стадион ёки хиёбоннинг Google харитадаги геолокацияси. Ушбу ҳаволадан тегишли ҳудудни танлаб, ўша ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.