Рус ёзувчиси Григорий Горин, шундай деган эди:
«Биз, нотинч замонда яшамоқдамиз. Чунки, одамлар кўп овқат еб, кам китоб
ўқишмоқда».
Бу борада, Григорий Аканинг фикрларига мутлақо қўшилмайман.
Чунки, бугун, нафақат қўлимда турган мазали лобстерни еб тугатдим, балки, Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг: «Ҳаммаси юз берган хона: Оқ Уйдан қолган хотиралар» деб номланган китобини онлайн тарзида ўқиб тугатдим.
Айтганча, сизчи? Қайси китобни охирги маротаба ўқигансиз?
Жавобларни ушбу постга изоҳ тарзида кутиб қоламан.
P.S: илтимос, изоҳларда қисқичбақанинг гўшти ҳалол ёки ҳаромлигини эмас, балки, берилган саволга жавобни беришга ҳаракат қилинг.
Чунки, ароқ ичаётган жойида, «бу колбаса ҳалолми» деб сўрайдиганлар билан гаплашгандан кўра, лобстер гўштини еб, умуман алкоголь ичимликларидан бош тортиб, ҳамиша китоб ўқийдиган одам билан мулоқот қилиш мен учун маъқулроқ.
Иштирок учун олдиндан раҳмат.
Ҳурмат билан,
Отабек Маҳкамов