Президент Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Торкунов Анатолий Васильевични "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Торкунов Анатолий Васильевич Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, гуманитар соҳадаги кўп йиллик самарали ҳамкорликни ҳамда академик ва илмий-таълим алмашувлар бўйича узоқ муддатли дастурларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашдаги шахсий ҳиссаси, шунингдек, халқаро муносабатлар ва иқтисодиёт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдаги бевосита иштироки туфайли"Дўстлик" ордени билантақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида Тошкентда ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти филиалининг очилиш маросими ўтказилганди.