Беларусь чемпионатининг 17-турида Жасур Яхшибоевнинг собиқ жамоаси “Энергетик-БГУ” ўз мухлислари кўз ўнгида қақшатқич мағлубиятга учради. Чемпионатнинг ўртамиёна жамоаларидан “Рух”ни қабул қилган “талабалар” асосий таркиб билан тўп сурганига қарамай, амалда 1:8 ҳисобида енгилди. Мезбонлар таркибида ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров 50 дақиқа ўйнади. “Энергетик-БГУ” асосий кучи – Жасур Яхшибоев ва Дэвид Твени бошқа жамоага бериб юборгани минскликларга қимматга тушадиган кўринади. Жамоа таркибида уларнинг ўрнини босадиган футболчи кўринмаяпти.