Бу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев жавоб берди:
– Ўқув йилининг бу даврига келиб битирувчи курс талабалари ўқув машғулотлари деярли якунланган. Шундан келиб чиқиб, якуний давлат аттестациясини давлат имтиҳони шаклида (он-лайн тест синовлари, он-лайн ҳимоя ва бошқа шаклларда) ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Бугунги кунда талабаларимиздан асосий талаб карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда уйда ўқитувчилар томонидан берилаётган топшириқларни мунтазам бажариб бориш, китоб ўқиш ва ўқув режасидаги фанларни мустақил ўзлаштиришдир.