Бирлашган Араб Амирликларида 65 йил биргаликда турмуш кечирган эр-хотин бир кунда вафот этди.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Рас-ал-Ҳайма амирлигида истиқомат қилган Ғози Али 107 ёшда, унинг рафиқаси эса 90 ёшда эди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам умрларининг сўнгги йилларда турли касалликлардан азият чекишди.
Аллоҳ тақдир қилган экан, душанба куни аввалига Ғози Алининг хотини, бир неча соатдан кейин эса унинг ўзи ҳам вафот этди. Улар қабристонда ёнма-ён дафн қилинди.