Мурманскда 2019 йили даҳшатли бир воқеа содир бўлган. Оёғи кесиб ташланиши лозим бўлган беморни жарроҳлик амалиёти столига ётқизишди. Аммо жарроҳ бу ишни тиббиёт олий ўқув юртининг 4- курсида ўқийдиган талабаларга ишониб топширди. Ўзи жарроҳлик амалиётида иштирок этмади. Фақат тез-тез кириб гўёки талабаларга маслаҳат берган бўлди. Оқибати нима бўлди? Бу амалиётни талабалар 7 соатга чўзишди. Шунда ҳам барибир беморнинг оёғини кесиб ташлай олишмади. Кейинроқ маълум бўлдики, бу талабаларнинг жарроҳлик амалиётидан билими ҳам, тажрибаси ҳам йўқ экан.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти бу ишда албатта касалхона жарроҳини айбдор деб топди. Устига устак у қайд этиш китобига жарроҳлик амалиётини ўзи ўтказганини ёзган экан.
Жарроҳ суд ҳукмига кўра 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.