Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи эркак 17 июль куни қайнсинглисини уриб ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳодича тафсилотларини маълум қилди. Қайд этилишича, Қарши туманидаги «Кожор» МФЙда яшовчи, вилоят асаб-руҳий касалликлар шифохонасида диспансер ҳисобида турувчи руҳий касал М.П. соат тахминан 07:15 да Қарши шаҳри «Каманди» МФЙда яшовчи қайнсинглиси Р.Д.нинг яшаш хонадонига яширинча тарзда кирган. Ундан оиласининг шахсий ишларига нега аралашаётганини сўраб, ўзаро жанжаллашиб қолган. Читать дальше...
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги қамоқхонада 20 ёшли маҳкум мунтазам қийноқларга чидолмасдан бинонинг юқори қаватидан ўзини ташлаб жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати қамоқхонанинг 2-қаватидан ўзини пастга ташлаганлар 2 нафар экани, суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, маҳкумларда оғир тан жароҳатлари аниқланганини маълум қилди. Тошкент прокуратураси ушбу ҳолатда жиноят аломатлари аниқланмаган деб топиб, жиноят […]
Шавкат Мирзиёев йиғилиш ва қарорлар камайиши, Халқ қабулхоналари иши ҳам кўриб чиқилишини маълум қилди. Давлат раҳбарининг ушбу нутқи «Менимча» кўрсатувида келтириб ўтилди. «Бундан буён йиғилиш ва қарорлар камаяди. Халқ қабулхоналариниям ўзгартирамиз, одамларнинг муаммолари давлат раҳбарига тезроқ келиши учун очиқ мулоқотларни мутлақо кўпайтирамиз. Мурожаатлар бўйича ишлайдиган янги тизим жорий қиламиз. Яна бир марта айтаман: ижро, ижро, ижро. Ижро интизоми мутлақо бошқача бўлади», — деди президент.
Фото: Telegram / Иллюстратив Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи эркак 17 июль куни қайнсинглисини офтоба билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди. Маълум қилинишича, Қарши туманидаги «Кожор» МФЙда яшовчи, вилоят асаб-руҳий касалликлар шифохонасида диспансер ҳисобида турувчи руҳий касал М.П. соат тахминан 07:15 да Қарши шаҳри «Каманди» МФЙда яшовчи қайнсинглиси Р.Д.нинг яшаш хонадонига яширинча тарзда кирган. Ундан оиласининг шахсий ишларига нега аралашаётганини сўраб, ўзаро жанжаллашиб қолган. Читать дальше...
Фото: ФВВ Бугун, 23 июль куни соат 19:35 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги кўприк устида ҳаракатланиб кетаётган «Газел» русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган ва ёнғин ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбек халқининг ҳар бир қадами, яшаган уйи, кийган кийими, тортган овқати ишораларга бой бўлган. Ҳеч бир сўзсиз, ҳеч бир изоҳсиз англаб етиш лозим бўлган ишоралар Хоразмда, Хиванинг Ичан қалъасида ҳамон сақланмоқда. Айниқса, Қалъа ҳудудидаги, 19 асрда қарийб ўн йил давомида қурилган Тош ҳовлининг ҳарам қисмида ишоралар ўзига хос бўлган. Хон Аллақулихон қурдирган Тош ҳовлининг ҳарамида хоннинг ўзи, унинг тўртта никоҳли аёли, бир томонда жориялари, яна бошқа томонда ошхонаси бўлган. Бинога асосан орқа коридор қисми орқали кириб чиқилган. Читать дальше...
Фото: Самарқанд вилояти ичи ишлар бошқармаси Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида бир гуруҳ шахслар содир этиши мумкин бўлган катта жанжалнинг олди олинди. Бу ҳақда вилоят ичи ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди. Хабар қилинишича, «Зангибойи» маҳалласи ҳудудидаги ошхоналарнинг бирида икки киши овқатланиб ўтирган. Паст Дарғом тумани «Бахшибойи» маҳалласида яшовчи, уларга олдиндан таниш бўлган Синдор, Асад, Рамзиддин, Камрон, Маъруф ҳамда Али исмли шахслар маст ҳолатда ҳеч бир сабабсиз бақир-чақир қилиб... Читать дальше...
Ўзбекистонда бўлаётган аномал иссиқлик яна 3-4 кун давом этиши айтилмоқда. Ёши катта инсонларни кўчага ёлғиз чиқарманг.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Қайд этилишича, туман ҳудудидаги «Юқори нуқта» ЙПХ масканида «HUNDAY ELANTRA» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ҳайдовчи Н.М. жами оғирлиги 1 кг 100 грамм бўлган умумий баҳоси 703,9 млн сўмлик 10 дона олтин металл қотишмаларини Тошкент шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат... Читать дальше...
Шу кунларда Республикада, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада жазирама иссиқ ҳаво кузатилмоқда. Айнан шу вақтда Ўзбекистонда полиз экинлари, хусусан, қовун-тарвуз ғарқ пишган пайт бўлади. Ҳозир ҳар дўкон, кўчада тарвуз-қовун сотаётганларни кўрасиз. Бир Сирдарёники, бири Қашқадарёники, яна бири Жиззахники… Мамлакатимизни турли ҳудудларидан. Аммо бу иссиқ ҳавода қовун ейиш мумкинмикан?!. Шу каби саволлар кўп. Аслида халқимизда «Қовун […]
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда йўл талашиб қолган ҳайдовчилар ўртасида юз берган айрим можароли ҳолатлар тўғрисида маълумот берди. Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, Бешариқ ва Бирлашган кўчалари чорраҳасида, 20 ёшли Ахрор К., 21 ёшли Аброр Т. ва 26 ёшли Отабек Р. ўзаро жанжал оқибатида ҳайдовчи 32 ёшли Равшан Х.га тан жароҳатлари етказган, шундан […]
Зайнилобиддин Низомиддинов Президент Администрацияси раҳбари лавозимидан олинганидан кейин Сардор Умурзоқов ушбу лавозимни эгалаганди. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Администрация раҳбарияти таркибини битта инфографикага жамлади.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими ривожлангани сари соҳада амалга оширилаётган юқори технологик мураккаб операциялар сони ортиб бормоқда. Айниқса, бугунги кунда замонавий тиббиёт ютуқларидан самарали фойдаланиб, бемор танасига тиғ теккизмасдан ёки еичик кесмалар орқали бажариладиган операциялар, жарроҳликнинг каминвазив усуллари амалиётда кенг қўлланиляпти. Хусусан, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказида ўтказилаётган ана шундай ноёб операциялар қанчадан қанча оғир... Читать дальше...
Амалдаги Конституциянинг 1- моддасидаги “Ўзбекистон – суверен демократик республика” деган жумла “Ўзбекистон – суверен республика, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, демократик давлат”, деган жумлага ўзгартирилиши кутилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида сифати кафолатламаган, яширин цехда ишлаб чиқарилган 1 130 литр пахта чигитидан олинган ёғ маҳсулоти йўқ қилинди. Аниқланишича, жорий йилнинг 12 февраль куни Тўрақўрғон туманидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Б.М. “Оқтош” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган жамиятда тадбиркорлик […]
«Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–784-сон, 22.07.2022 й.) Президент томонидан имзоланди. Қонунга кўра, истеъмолчиларнинг сифатли ичимлик суви билан таъминланиши кафолатланади. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Ҳар қандай ташкилотлар ичимлик суви таъминоти ташкилоти сифатида фаолиятни амалга ошириши мумкин. Ичимлик суви таъминоти ташкилотлари истеъмолчининг ҳаётига... Читать дальше...
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги қамоқхонада 20 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилоят прокуратураси вазият юзасида маълумот берди: Аниқланишича, 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо ўтаётган маҳкумлар А.Я. ва Т.Д. 2022 йил 19 июнь куни колония бошлиғи томонидан тасдиқланган кун тартибига риоя қилмасдан, ўзларининг яшаш саҳнига кириш ўрнига 2-яшаш саҳнидаги танишлари олдига […]
Мажбурий ижро бюроси Бешариқ тумани бўлими томонидан ФИБ Денов туманлараро судининг 15.11.2021 йилдаги қарорига асосан қарздор К.К.дан ундирувчи К.М. фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор К.К. алиментдан бўлган вояга етмаган фарзандининг моддий таъминлашдан бўйин товлаб, 9.124.000 сўмдан ортиқ алимент қарзини тўламасдан, яшаш жойини ўзгартирганлиги сабабли, 20.04.2022 йилда қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган.... Читать дальше...
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 23.05.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Л.Нафасовадан ундирувчи "Туронбанк" АТБ Зангиота филиали фойдасига 13.434,3 минг сўм кредит қарздорлиги ундириш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжатига асосан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли бўлган "Спарк" русумли автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинча сақлашлик учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман булим ижро иши юритувидаги жиноят ишлари бўйича Сергели туман судиниг 27.12.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор И.Зокировдан ундирувчи К.Қодиров фойдасига 8.686.581 сўм ундириш белгиланган бўлиб давлат ижрочиси И.Абдуллаев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида зарар пули ундирилиб мазкур ижро иш юритуви тамомланган.
Мажбурий ижро бюросининг Паркент туман булими иш юритувида, фуқоролик ишлари бўйича Охангарон туманлараро судининг 24.01.2022 йилдаги карорига асосан карздор Д.Д.Ботировадан Ундирувчи Капитал банк фойдасига 82.725.185 сум карз 4.136.259 сўм ижро йиғими ундириш тўғрисидаги ижро хужжати мавжуд. Мазкур ижро хужжати бўйича олиб борилган ижро харакатлари жараенида қарздор Д.Д.Ботировадан ундирувчи АТБ Капитал банк фойдасига 82.725.185 сўм кредит қарз ва давлат фойдасига 4.136.259 сўм ижро йиғими ундирилиб... Читать дальше...
Ёш оғир атлетикачимиз Ҳожиакбар Олимов пойтахтимизда ўтаётган Осиё чемпионатида совриндор бўлди. -89 кг вазн тоифасида иштирок этган Олимов даст кўтариш машқида 145 кг билан кумуш, силтаб кўтаришда эса 192 кг билан олтин медалга сазовор бўлди. Икки кураш ҳисобида 337 кг қайд этган полвонимиз шоҳсупанинг иккинчи погъонасига кўтарилди. 1. Алиризо Моэни (Эрон) - 357 (166+191) кг 2. Ҳожиакбар Олимов (Ўзбекистон) - 337 (145+192) кг 3. Али Кешткар (Эрон) - 327 (141+186) кг
Ёш оғир атлетикачимиз Ҳожиакбар Олимов пойтахтимизда ўтаётган Осиё чемпионатида совриндор бўлди. -89 кг вазн тоифасида иштирок этган Олимов даст кўтариш машқида 145 кг билан кумуш, силтаб кўтаришда эса 192 кг билан олтин медалга сазовор бўлди. Икки кураш ҳисобида 337 кг қайд этган полвонимиз шоҳсупанинг иккинчи погъонасига кўтарилди. 1. Алиризо Моэни (Эрон) - 357 (166+191) кг 2. Ҳожиакбар Олимов (Ўзбекистон) - 337 (145+192) кг 3. Али Кешткар (Эрон) - 327 (141+186) кг
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда йўл талашиб қолган ҳайдовчилар ўртасида юз берган айрим можароли ҳолатлар тўғрисида маълумот берди. Қайд этилишича, бир ҳайдовчининг бепарволиги, ўзаро ҳақорат ҳамда тажовузкор ҳаракатлар катта жанжалга айланади ва бу охир-оқибат жиноий иш қўзғатилишига олиб келади. Маълум қилинишича, Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, Бешариқ ва Бирлашган кўчалари чорраҳасида 20 ёшли A.К., 21 ёшли A.Т. ва 26 ёшли О.Р. ўзаро жанжал оқибатида, ҳайдовчи 32 ёшли Р.Х.га тан жароҳатлари етказган... Читать дальше...
Гулнора Каримованинг адвокатлари Швейцария судида ишни ютиб чиқди, деб хабар беради Bloomberg Law. Адвокатлар Швейцария прокуратурасининг айблов стратегиясини танқид қилиб чиққан. Апелляция палатаси асосий тергов давом этаётган бир пайтда Каримованинг маблағлари қўшимча процессда мусодара қилиниши айбсизлик презумпциясини бузган, деб топилган. Гулнора Каримова порахўрлик ва пул ювишда айбланган эди. Бироқ, адвокатлар у мансабдор шахс бўлмагани учун айбловлар ноқонуний эканлигини исботлай олишди. Читать дальше...