Farg‘ona viloyati Furqat tumani ichki ishlar xodimlari fermerlarning kombaynlarini “hibs”ga oldi. Bu haqda xabar bergan fermerlarning aytishlaricha, garchi ular rejani 110-120 foiz qilib bajargan bo‘lsa-da, lekin tuman hokimi fermerning o‘ziga qoladigan bug‘doyini ham o‘rdirishga ruxsat bermayapti. Yozning saratonida qaqshab pishgan bug‘doy hosili to‘kilib ketmoqda. Rasmiylar bu viloyat hokimining topshirig‘i ekanligini aytmoqda.
Qoraqalpog‘istonning Nukus shahrida yashovchi 23 yoshli Erbo‘lat O‘zbekistonda o‘zi mansub bo‘lgan jinsiy ozchilik vakillariga nisbatan toqatsizlik va kamsitishlar tufayli ishidan ham ayrilganini bildirdi. Nukus shahridagi shifoxonada massajchi bo‘lib ishlgan Erbo‘lat bosh vrach uni gey bo‘lgani uchun ishdan bo‘shatganini aytdi.
Namangan shahri markazidagi Amir Temur ko‘chasida joylashgan "Samerteks" gilam do‘konida 28 iyun kuni kechqurun yong‘in sodir bo‘ldi. Bino ichida kislorod balloni portlagani yong‘in chiqishiga sabab bo‘lgani taxmin qilinmoqda.
"Барселона" футбол клуби ҳужумчиси, аргентинлик футболчи Лионел Месси болаликдаги дўсти Антонелла Рокуццо билан никоҳ қурди. Никоҳ тўйи улар туғилиб ўсган Аргентинанинг Росарио шаҳрида бўлди. Ҳашаматлик меҳмонхонада бўлиб ўтган маросимни Аргентина матбуоти "аср тўйи" деб атади. Тўйга 260 меҳмон таклиф этилди. Улар орасида Луис Суарес, Неймар каби футбол юлдузлари, испаниялик футболчи Жерар Пике ҳамда унинг рафиқаси поп-юлдузи Шакира ҳам бор эди. Месси ва Рокуццо ёшликдан бирга ўйнаб катта бўлишган. Читать дальше...
Наманган шаҳри марказидаги Амир Темур кўчасида жойлашган "Самертекс" галим дўконида 28 июн куни кечқурун ёнғин содир бўлди. Бино ичида кислород баллони портлагани ёнғин чиқишига сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Фарғона вилояти Фурқат тумани ички ишлар ходимлари фермерларнинг комбайнларини “ҳибс”га олди. Бу ҳақда хабар берган фермерларнинг айтишларича, гарчи улар режани 110-120 фоиз қилиб бажарган бўлса-да, лекин туман ҳокими фермернинг ўзига қоладиган буғдойини ҳам ўрдиришга рухсат бермаяпти. Ёзнинг саратонида қақшаб пишган буғдой ҳосили тўкилиб кетмоқда. Расмийлар бу вилоят ҳокимининг топшириғи эканлигини айтмоқда.
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида яшовчи 23 ёшли Эрбўлат Ўзбекистонда ўзи мансуб бўлган жинсий озчилик вакилларига нисбатан тоқатсизлик ва камситишлар туфайли ишидан ҳам айрилганини билдирди. Нукус шаҳридаги шифохонада массажчи бўлиб ишлган Эрбўлат бош врач уни гей бўлгани учун ишдан бўшатганини айтди.
Назира Рустамова - Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида туғилган.
Россия президенти Владимир Путин ғарб санкцияларига жавобан жорий этилган жазо чораларини 2018 йилнинг декабригача узайтириш қарорини имзолади. Мазкур чоралар Европа Иттифоқи давлатларидан айрим озиқ-овқат махсулотларини сотиб олишни тақиқлашни назарда тутади. Россия 2014 йилда ЕИ ва АҚШ озиқ-овқат махсулотларига эмбарго жорий этган. Импорти тақиқланадиган маҳсулотлар сирасига мева,сабзавот, гўшт, сут ва сут маҳсулотлари киради. Президент Путинни Украина шарқидаги вазиятни беқарорлаштиришда... Читать дальше...
Ню Йоркнинг Бронкс мавзесида жойлашган Ливан касалхонасида жума куни М-16 милтиғи билан қуролланган шахс бир одамни отиб ўлдирди, олти одамни яралади. Ҳужумчи шу касалхонада ишлаган собиқ шифокор бўлгани билдирилди. У ҳужумни амалга оширган пайтда ўзини ёқишга уринган, кейин ўзини-ўзи отиб ўлдирган. Унинг исми расман очиқланмади. Лекин, АҚШ матбуотига кўра, ҳужумчи 2015 йилгача шу касалхонада теропевт бўлиб ишлаган 45 ёшли Ҳенри Белло бўлган. У бу ҳужумни нима мақсадда содир этганини полиция ўрганмоқда.
“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти 2017 йил 15 июлдан электр энергияси нархлари ошишини маълум қилди. Шу ой ўртасидан 1 киловатт/соат электр энергия нархи 7 фоизга ўсиб, 191 сўмдан 204,3 сўмга чиқади. Ширкатнинг изоҳлашича, электр энергия тарифларининг қимматлашуви ёқилғи-энергия бойликларининг таннархи ошиши билан боғлиқдир. Бундан олдинроқ 15 июлдан газ тарифи ҳам 7 фоизга ошиши ҳақида хабар берилганди. Коммунал хизматларнинг тарифлари сўнгги бор 2016 йил октябрь ойида оширилган эди.
Ўзбекистондаги автомобил ишлаб чиқарувчи GM Uzbekistan ширкати ўз расмий сайтида ўзида ишлаб чиқарилаётган машиналарнинг нархи АҚШ доллари курсига боғланмаганини билдирди. - Автомобиллар нархлари авваламбор ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлардан, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар, шунингдек автомобилларнинг минимал рентабеллигининг мувофиқлаштирилган даражасидан келиб чиқиб шаклланади, - дейилади ширкат сайтида эълон қилинган баёнотда. Читать дальше...
Ўзбекистонда “Камолот” ёшлар ҳаракати тугатилиб, ўрнида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилади. 30 июн куни “Камолот” ҳаракатининг йиғилишида маълум қилинган. Унда “Камолот”га нисбатан ёшларнинг ишончи сўниб бораётгани таъкидланган. Президент залга йиғилган ёшлар билан суҳбат қурар экан, ташкилот номини ва фаолиятини тубдан ўзгартириш вақти келганини айтган. “Камолот” Ўзбекистон ҳали СССР таркибида бўлган пайтда Комсомол – Коммунист ёшлар иттифоқи ўрнида ташкил топган эди.
Rossiyaga afsonaviy futbolchi “Sovetskiy sport” gazetasi va “Rossiya futbolni sevadi” ijtimoiy tashkiloti taklifiga binoan yetib keldi.