Бугун севимли актрисамиз Гулчеҳра Саъдуллаеванинг ҳам таваллуд топган кунлари экан. Бу ҳақда уларнинг қизлари Муқаддас Саъдуллаева инстаграм саҳифаси орқали маълум қилган.
— Бугун менинг меҳрибоним, Гуллар ичра ягонам, Онажонимларни таваллуд айёмлари! Онажон, бахтимизга ҳамиша шундай гўзал ва соғ-саломат бўлиб юринг, юзга киринг, фарзандларингиз, ўғил-қизларингиз, невара, чевараларингизни роҳатини роҳатларда кўриб юринг. Аллоҳ сизни ҳамиша паноҳида асрасин. Яратганнинг бир умр суюкли бандаси бўлиб юриш сизга насиб қилсин, – дея табрик қолдирган Муқаддас Саъдуллаева.
Биз ҳам севимли актрисамизни таваллуд айёмлари билан чин дилдан табриклаймиз!