Барчага маълум, эркаклар ёши қирқдан ошгач, жинсий қувват масаласида сезиларли муаммоларга дуч келишади. Жинсий қувватни эса ёшдан ташқари, айрим дори воситалари ҳам пасайтириш хусусиятига эга. Масалан, тинчлантирувчи дорилар таркибидаги нейролептиклар организмда эркаклик гормонлари ишлаб чиқарилишини тўхтатиб қўяди. Бу нарса ҳатто оддий тинчлантирувчи томчи дорилар туфайли ҳам юзага келиши мумкин.
Бундан ташқари, ошқозон хасталигига қарши дорилар эркак организмидаги тестотрон синтезини пасайтиради. Анальгетиклар ҳам эркак кишининг жинсий қувватига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун олимлар эркакларга юқорида санаб ўтилган дорилар истеъмолини меъёрдан оширмасликни маслаҳат беради.