Олимларнинг фикрича, агар биз тишларимизни тозалашдан тўхтасак, вақт ўтиши билан тишларимиз орасида тошчалар пайдо бўлади. Бу тишлар мустаҳкамлигига барҳам беради. Оқибатда тишлар тўкила бошлайди. Лекин бу жараён жуда кучли оғриқлар кузатувида содир бўлади.
Умуман айтганда, тиш тозалаш одати қадимий мисрликларда ҳам бўлган. Улар «сивак» дарахти новдаларидан тиш тозалаш учун махсус данакчаларни ажратиб олиб, ўшанинг ёрдамида тиш тозалаш амалларини адо этишган.
Олимлар айтишмоқдаки, тиш тозалашдан тўхташ бу яқин келажакда пародонтит ва гингивит каби хасталиклар келиб чиқади деганидир. Қолаверса, тиш тозаламаслик оқибатида тишлар орасида пайдо бўладиган тошчалар нафақат тиш, балки милкларни ҳам яроқсиз ҳолатга келтириб қўяди.