Американинг Техас университети олимларининг айтишича, кўплаб мамлакатларда севимли таом бўлган кабоб аслида соғлиқ учун зарарли экан, дея хабар бермоқда Darakchi.uz нашри. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, кабоб кўплаб онкологик, хусусан, саратон касалликларини келтириб чиқараркан. Мутахассисларнинг айтишича, гулхан чўғида пишириладиган ушбу таом нафақат қийин ҳазм бўлади, балки, астма, пневмония ва бошқа кўплаб касалликларни қўзғайди. Кабоб пиширилаётганда гўштга кўплаб зараpли моддалар сингиб қоларкан. Бу эса ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.