Добавить новость

Аэропорты Астрахани и Волгограда возобновили прием и отправку рейсов

Представители Минсельхоза Подмосковья посетили Тимирязевскую академию

Специалисты выполнили более 50% работ по благоустройству двух новых участков «Парка Яуза»

Эксперт Пересичан: вероятность листинга HMSTR после предпродажи высока



World News in Uzbek


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

ЗАҲРИ ҚОТИЛ… (3-қисм)

 

 

* * *

 

Йўлдош чамаси ўн дақиқалар йўл четида машина ўтишини кутиб туриб қолди. Юраги барибир ғаш эди. Тиқ этган товушдан ҳам хавсирар, кўзлари жовдираган кўйи чоа атрофга ўғринча боқарди.

Ниҳоят узоқдан «Камаз» кўринди. Йўлдош ҳар эҳтимолга қарши дарахт панасига ўтиб машинани яхшилаб кузатган бўлди. Йўқ, узоққа қатнайдиган оддий машина. Ундан милиса ҳиди келмаяпти.

Шартта йўл ўртасига чиқди-да, иккала қўлини силкита бошлади. Машина ундан ўн метрлар ўтиб таққа тўхтади.

— Оғайни, мени опкетолмайсизми? — сўради у мўйловдор, кўринишидан ўзи тенги ҳайдовчига яқин бориб.

— Қаерга борасиз ўзи? — сўради ҳайдовчи унинг ғижимланган кийимларига, патаклашиб кетган сочларига ҳайрат аралаш тикилиб.

— Узоқроқ… Ишқилиб, дала жойлар бўлса бас.

— Бу ерлик эмасмисиз дейман?

— Ҳ-ҳа… Мусофирман. Йўлдан адашдим.

— Ўтиринг!..

Йўлдош шошиб кабинага чиқиб олди.

— Мусофирман денг? — ҳайдовчи зерикиб келаётган эканми, дарҳол уни суҳбатга тортди. — Қаерликсиз ўзи?

— Менми?.. Қ-қирғизистонлик…

— Шунақами?.. Оббо сиз-ей!.. Дала жойларда нима иш қилмоқчисиз?

— Тирикчилигим ўтиб қолар.

— Унда сизни Қозоғистоннинг яйдоқ жойларига ташлаб кетаман. Лекин эҳтиёт бўласиз. У ерларда бўри кўп дейишади.

— Бўридан қўрқадиган аҳмоқ йўқ. — деди Йўлдош кулимсираб. — Ўрганиб кетганман.

— Шундай дейсиз-у, аммо барибир хавфли…

Ҳайдовчи чап қўлини ўриндиқ остига тиқиб тўппонча чиқарди-да, Йўлдошга узатди.

— Манавини олволинг!

— Ие, қ-қурол?.. Э, йў-ўқ…

— Олавермайсизми?.. Бу бизга деҳқончиликдай гап. Нима бўлганаям мусулмонсиз. Шундай оғир пайтларда бир-биримизга кўмак бермасак қанақа бўлади? Олинг!.. Қўрқманг, сиз қоладиган ерларда деярли қишлоқ йўқ. Қўлга тушмайсиз… Омадингизни берсин!

Йўлдош аввалига тўппончани олишга ҳайиқди. Билиб бўладими, ахир!?. Бу одамни танимаса. Худо кўрсатмасин, милисалар атайин ёллаган бўлса-ю, турмадан қочгани етмай, қурол олиб юришдаям айблаб юборишса…

Фақат ҳайдовчининг сўнгги гапидан кейингина хотиржам тортиб қуролни қўлига олди.

— Ишқилиб, айтганингиз рост бўлсин-да! — тўппончани эҳтиёткорлик билан чўнтагига соларкан, ҳайдовчига маъноли боқди Йўлдош.

— Қўрқманг! — кулиб юборди ҳайдовчи. — Бу йўллардан кунига тонналаб бунақанги қуролларни олиб ўтишади. Сиздаги битта тўппонча нима бўпти…

Улар то манзилга етгунча уёқ-буёқдан гаплашиб кетишди. Йўлдош барибир ҳақиқий исмини, қаердан эканини айтмади. Ҳаммасини атайин тўқиб суҳбатдошини ишонтирди…

— Мана шу ерларда тушиб қолсангиз ҳам бўлади. — деди ҳайдовчи унга туркман саҳроларини эслатувчи кимсасиз кенгликка етганларида. — Адашмасам, қишлоққа етиб олиш учун нақ юз километрлар юриш керак бўлади. Шундай экан, қўрқмасдан шу ерларнинг ўзини макон тутиб яшайверсангиз бўлади. Бўриларга эҳтиёт бўлсангиз бас…

— Раҳмат сизга! — деди Йўлдош машинадан тушаётиб. — Ҳожатимни чиқардингиз. Бир умр эслаб юраман…

— Ҳали кўп эслайсиз, оғайни! — хандон отиб кулди ҳайдовчи. — Шундай кунлар келадики, соатига бир неча марталаб эслайсиз…

 

* * *

 

Машина жўнаб кетгач, Йўлдош узоқ вақт бир жойда муаллақ туриб қолди. Ҳақиқатан бу маскан кимсасиз, яқин атрофда тирик жон кўринмас, фақат аҳён-аҳёнда ўтиб қоладиган катта юк машиналарининг овозигина саҳрога жон бағишлагандек бўларди.

— Ана, энди хавфдан сал узоқлашдим шекилли. — ўйлади у. — Буёғига бемалол, қўрқмасдан яшайверсам ҳам бўлар. Фақат… Қорин қурғурни қандай тўйғазаман?..

Йўлдош чўнтагидаги тўппончани қўлига олиб ўқланган-ўқланмаганини текшириб кўрди.

Эҳ-ҳа, патрон тўла-ку!.. Ҳозир ҳайдовчи айтган ўша бўрими, ё бирор ҳайвон учраб қолганда-ку, отиб кабоб қиларди…

Айтганча, бу одам нега ўзидан-ўзи менга тўппонча бериб кетди. Танимаса, умрида биринчи марта кўриб турган одамга қурол тутқазиб… Ишқилиб, буям бир балони бошламаган бўлсайди!..

Шундай хаёллар билан Йўлдош саҳронинг анча ерини пиёда юриб қўйди. Ҳеч зоғ йўқ. Аксига олгандек, қушлар ҳам учиб ўтай демайди…

Тўхта, ҳов анави дўнглик нимайкин? Ғорга ўхшаб кетаркан. Ўша ерга бориб кўрсамикан?

У қадамини тезлатиб кўз очиб юмгунча дўнгликка етиб олди. Олд томони очиқ.

Йўлдош эҳтиёткорлик билан энгашиб пастни кузатган бўлди. Чуқурнинг охири кўринмасди…

— Э, йўқ, — деди ўзини орқага ташлаб. — бу чуқурга аҳмоқ ҳам тушмаса керак. Яхшиси, мана шу дўнгликни ўзимга пана қиламан. Шунинг ортида ухласа ҳам бўладиганга ўхшайди. Қани, бирпас кутай-чи, ҳеч қурса, бирор адашган қуш учиб ўтиб қолар… Ие, тўхта, анави машина нега тўхтади?..

Ҳақиқатан, қандайдир «Камаз» келиб Йўлдош ўтирган дўнгликнинг тўғрисида тўхтаганди.

У дарров ўзини панага олди-да, кузата бошлади.

Ҳа, ана, машинадан уч киши тушди. Қизиқ, ҳаммаси ниқобли. Ҳа-а, демак, булар ҳам бандитлар. Анави ҳайдовчи бекорга қўлимга қурол тутқазмаганга ўхшайди. Лекин нимага?.. Мақсади нима? Мени танимаса. Ё қўлимдаги сумкани кўриб пули кўп деб ўйлаганмикан?.. Вой, ярамаслар-ей, тағин автомат кўтариб олишибди. Яхши, кўрамиз, автоматинг қандай иш бераркан?!.

Бундан ҳолатларда ўйлаб ўтиришга фурсат етмайди. Пешонага ёзилгани шу экан деб катта тезликда ҳаракат қилиб қолсагина, одам боласи хавфдан, керак бўлганда, ўлимдан қутулиб қолиши мумкин. Йўқса…

Йўлдош таваккал тўппончани жанговар ҳолатга келтирди ва ўзи томон яқинлашиб келаётган кимсаларнинг олдиндагисини нишонга олди.

— Мана бугун қанчалик мерган эканимни яна бир карра синаб кўраман. Ютсам, марра меники, ютқазсам, унда тақдирга тан бераман. Асосийси, барибир турмага қайтиб бормайман. Осонгина ўлим топаман-қўяман… Фақат… Мавжудам, Мавлудамнинг ёлғиз қолишлари ёмон-да! Нимаям қилардим? Пешонада борини кўраверамиз-да!..

— Ҳой, эркак, — шу тобда ниқоблилар таққа тўхташди-ю, олдиндагиси Йўлдошга қичқира бошлади.

— Агар жонингдан умидинг бўлса, таслим бўл! Сени тутиб борганларга ўн минг кўкидан ваъда қилишибди!.. Аҳмоқлик қилма! Барибир бизнинг қўлимиздасан! Тезроқ бўл, кутишга вақт йўқ!..

Йўлдош бу гапни эшитиб беихтиёр кулиб юборди. Қара-я, ўн минг кўки!.. Демак, бояги ҳайдовчи ҳидланган. Ўша юборган буларниям. Оббо хунасалар-ей!.. Қани, қўлга тушириб кўр-чи!.. У бўлса, сумкасида пул бор деб хаёл қилишган деб юрибди.

— Қўлга тушириб кўр-чи зўр бўлсанг! — ниқоблига жавобан қичқирди Йўлдош. — Фақат эҳтиёт бўл, тағин бекорга ўлиб кетмагин!..

Йўлдош тўппончани таваккал олдиндагига тўғрилаб тепкини босди. Хайрият!.. Ҳалиги ниқобли худди ток урган каби орқага сакраб кетди-да, ерга қулаб типирчилай бошлади. Қолганлари эса, жонҳолатда ерга ётиб автоматларини ўқлашга тушди. Аммо улгуришмади. Йўлдошнинг кейинги ўқлари улар томон тўғриланганди.

— Қойил, — телбаларча қичқирарди Йўлдош чала ўликка айланган уч эркакни тимирскилаб чўнтакларидаги пулларни, қўлларидаги автоматларни оларкан. — мен ютдим. Ҳой, ифлослар, мени ким деб ўйловдиларинг? Бекорга шунча йил милисада хизмат қилмадим. Сенларга бас кела олмасам, калламни олиб ташлайман. Яхши қол ҳамманг! Қўрқма, ўлмайсан, бор-йўғи оёғингга тегибди ўқ! Оғриқ кетса, тузалиб кетасан. Алвидо!

У югурганча машина ёнига келди. Йўқ, ҳозир ўйлаб, бош қотириб ўтиришга вақт қаёқда?!. Таваккал мана шу йўлдан олдинга босавериш керак. Қолганига Худо пошшо. Омади келган бўлса, бошқа давлатга ўтиб кетар. Бўлмаса… Э, бир гап бўлар…

Йўлдош кабинага чиқишдан аввал машина бортини кўздан кечирди…

Қуп-қуруққа ўхшади. Ичкари қоронғи бўлгани сабаб, бир сакраб юқорига чиқди. Афсускит… шу тобда қаердан пайдо бўлди, билмайди. Томоғига кимдир автомат тиради.

— Хўш, йигит, қўлга тушдингми эндиям!?

Йўлдош эҳтиёткорлик билан қурол эгасига боқди. Қаршисида ёши олтмишларга борган, бироқ барваста, серсоқол қозоқ турарди.

— Мендан нима истайсиз, бобой? — сўради у сир бой бермай. — Пулми? Менда пул нима қилсин?

— Йў-ўқ, акаси, — деди қария. — сенинг турмадан қочганингни аллақачон эшитганмиз. Ҳозир сени тутиб милисаларнинг қўлига топширсам, ўн минг кўкидан оламан. Биласан-ку, бу катта пул. Қайси аҳмоқ шундай катта ўлжани қўлдан чиқариб юборарди. Лекин… Сени қўйиб юборишим ҳам мумкин…

— Айтинг, нима қилсам, мени қўйиб юборасиз?

— Буни ўтовга боргандан кейин айтаман. Мабодо келишиб қолсак, сенгаям, менгаям яхши бўлади. Кўнмасанг, унда мендан хафа бўлма, акаси!.. Қара, йигитларимни яралаб мени бироз хафа қилдинг! Ҳозир тушасан-да, уларни авайлаб машинага ортасан. Кейин тўппа-тўғри бизнинг ўтовга борамиз. Қолган

гапларни ўша ерда гаплашиб оламиз. Қани, бўл тез!

Ҳа, пешонасида қўлга тушиш бор экан. Қочиб қаерга ҳам борарди? Бу қозоқлар пул илинжида ўлдириб юборишданам тойишмайди…

Йўлдош итоаткорона машинадан тушиб, қария таъқиби остида ниқобли йигитлар ётган ерга борди.

— Уларни эҳтиёт қил! — буюрди қария. — яралари жиддийга ўхшайди. Ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўтариб машинага ортасан. Кўтар!..

— Ана энди сенинг қўл-оёғингни бойлаб қўяман. — деди қария бортни ёпаётиб. — Ҳар эҳтимолга қарши. Чунки, сенга ўхшаган катта ўлжалар бизнинг томонларда жуда кам учрайди. Хафа бўлма, бирпас жонинг оғриса, ўлмайсан!..

Ярим соатлар чамаси йўл юришди чоғи. Қария кутилмаганда машинани тўхтатиб, Йўлдош ётган жойнинг пардасини кўтарди.

— Ана, ўтовга етиб келдинг, йигит! Ҳозир қўл-оёғингни ечаман. Фақат қочишга уринма! Бу ерлардан қочиб кетолмайсан. Мабодо қочишни хаёл қилсанг, итларимни олкишлайман. Ғажиб ташлашади сени!

Йўлдош индамади. Арқондан бўшалгач, яна автомат таъқиби остида пастга тушди.

— Юр, ўтовга қараб юр! — буюрди қария автомат қўндоғи билан унинг бўйнига туртиб. — Секин-секин юр!

Йўлдош итоат билан қора уй ичкарисига қадам қўйди. У ерда беш-ўн чоғли қозоқ йигитлари ўтиришарди. Йўлдош ичкарига қадам босиши билан улардан бири даст ўрнидан туриб орқадаги пардани кўтарди. Не кўз билан кўрсинки, у ерда қўллари бойланган ҳолда хотини Мавжуда турар, сочлари тўзғиган, кўзлари жиққа ёш эди.

— Ифлослар! — беихтиёр қичқириб тик турган йигитга ташланди Йўлдош. — Кучинг аёл кишига етдими? Қани, зўр бўлсанг, мен билан олиш! Қўйиб юбор уни!

Йигитлар бараварига кулиб юборишди. Тик турган йигит эса, ҳолдан тойган Йўлдошни бир зирб билан ерга қулатиб устига ўтириб олди.

— Хўш, боринг шуми? — ҳиринглаб кулганча Йўлдошнинг юзларига пиёладаги қайноқ чойни томчилатиб сўради у. — Сени жа бақувват деб таърифлашганди-ку!.. Жуда бўш экансан… Ҳа, майли, қария нима деса шу!.. Ортиқча ҳаракат қилсанг, жононингга жабр бўлади. Қимирлама!

— Ифлос!.. — йигитнинг кўзларига нафрат билан боқди Йўлдош. — Билиб қўй, агар хотинимни қўйиб юбормасаларинг, кунингни кўрсатаман! Ҳаммангни бўғизлаб кетаман!

— Ҳой, Наби, — қария йигитга юзланди. — бор, буни ертўлага қамаб қўй! Бирпас ўша ерда ётиб дамини олсин. Кейин гаплашамиз у билан…

Йигит қўлларини кўксига қўйганча Йўлдошни ўрнидан турғазиб ташқарига итариб юборди…

 

* * *

 

— Ифлослар! — ертўладан туриб қичқирди Йўлдош. — Маразлар!.. Мард бўлсанг, менминан уриш!.. Хотинимни қўйвор!.. Ҳезалаклар!..

— Вей, намунча хўрозга ўхшаб қичқирмасанг? — юқорида турган милтиқли қозоқ ҳиринглаб кулганча Йўлдошнинг бошига кичкинагина тошчани ташлади. — Опкелишади хотинчангни! Бирпас сабр қилиб тур!..

Йўлдош шу тобда қорни очлигини ҳам, ҳолдан тойиб, тиззалари қалтираб бораётганини ҳам буткул унутганди. Хаёлида фақат Мавжуда айланар, ҳамон буларнинг қўлига қандай тушиб қолганини тушунолмай гаранг эди.

— Майорнинг иши бу. — деди ўзига ўзи овозини чиқариб. — порахўрнинг хотини деб уни ҳам… Аммо нега айнан бу саҳрога кеп қолди? Ким опкелди? Нимага? Наҳотки, Мавжуда ҳам қамалган-у, менга ўхшаб камерадан қочган? Наҳотки, иккаламизнинг ҳам тақдиримиз бир хил бўлиб чиқса?..

— Ол, хотинчангни пастга тушираяпман! — қичқирди соқчи пастга арқон тушириш асносида. — Бугун бир маишат қил мана шу чуқурда! Эртага эса, ё каттанинг шартига кўнасан, ё турган еринг сенга қабр бўлади. Яхши дам ол! Мен учун ҳам ўпиб қўй жононингни!..

Йўлдош бу тахлит масхараомуз сўзларга қулоқ тутиб ўтирмай эҳтиёткорлик билан Мавжудани пастга тушириб олди ва маҳкам бағрига босиб юз-кўзларидан ўпа бошлади.

— Жоним, асалим! Мени деб сенам озор чекдингми? Сени шу кўйга солиб қўйган мен эмасми? Ўзимни ҳеч қачон кечира олмайман.

— Йўқ, сиз эмас, — шивирлаб эрининг патаклашган сочларини силади Мавжуда. — сизда айб йўқ. Ҳаммасига ўзим сабабчиман.

— Нега ундай деяпсан? Ахир, мен қамалганим туфайли шу кунлар бошингга тушди-ку!..

— Асло… Ўша… Кетган кунингиз кечгача кутиб ўтирдик Мавлуда билан. Келмадингиз. Соаттунги ўн икки бўлди. Сиздан дарак йўқ. Юрагим ғаш бўлиб ишхонангизга қўнғироқ қила бошладим. Улар бўлса… Қамалди деб айтишди сизни. Жон-поним чиқиб кетаёзди. Ҳеч нарсага қараб ўтирмай шартта қизимни қўлга олдим-да, милисахонага жўнадим…

— Хўш, хўш, кейин-чи? Кейин нима бўлди?

— У ерда бошлиғингиз ўтирган экан. Кира солиб юзи борми, бўйни борми, чанг солиб юлиб ташладим. Бақир-чақир қилдим… Мени… Шундан кейин қамаб қўйишди…

— Аблаҳлар!.. Уларга баҳона керак қамашга. Ҳали шошмай турсин, сенинг ҳам ўчингни оламан ҳаммасидан. Шундай оламанки, туғилганларига пушаймон ейишади…

— Камерада бир… Ҳижобга ўранган ёши каттароқ аёл ўтирган экан. Ўша менинг қочишимга ёрдам берди… Хуллас, менам сизга ўзшаб ўзимча қаҳрамон бўлмоқчи бўлибман. Лекин эплаёлмадим. Йўлда манавиларга дуч келиб қолдим. Аввалига булар яхши одамларга ўхшайди, ҳозир уйимга элтиб қўйишса керак деб хаёл қилибман. Қарасам, булар машинани бутунлай бошқа тарафга буришди. Тўполон кўтара бошлашим билан қўл-оёқларимни бойлаб ташлашди. Оғзимаям латта тиқиб қўйишди…

— Шунақа дегин? — тишларини ғижирлатиб юқорига аламзадаларча тикилиб қаради Йўлдош. — Майли, биз йўлини топамиз. Буларнинг қўлида бекора ўлиб кетадиган аҳмоқ йўқ… Айтганча, Мавлуда-чи? У қани? Фарзандим қаерда?

— Уни қўшнимиз Нигорага қараб туринг деб бериб келгандим… Шўрлик ҳозир бўлганича бўлиб ўтиргандир…

— Э, аҳмоқ, болани ўзингминан олиб борганингда қамай олишмасди-ку!

— Мен қаердан билибман? Тушимга кирибдими бу кунлар?..

— Бўпти, умридан бўлса, ҳеч нарса қилмайди… Биз-чи, жоним, энди бу дўзахдан ҳам қочишнинг йўлини топишимиз зарур. Шундай қилмасак, эртага бошимизга ит кунини солиади бу қозоқлар… Худо хоҳласа, эсон-омон қочиб чиқиб олсак, сени ишончли жойга беркитаман. Бе, топгандаям ҳеч нарса қила олишмайди. Жиноятчи эмассан-ку!.. Аксинча, ўзинг вазирликка ўша майорнинг устидан ариза беришинг мумкин. Баҳонада менга қилаётан туҳматлариям очилади. Адабини ейди. Ўшанда сен тўполон кўтармай, секин ариза беришинг керак эди. Сен бўлсанг…

— Э, билганимда-ку…

— Хўп, хафа бўлаверма, ҳозир… Уф-ф, қорним шунчалик очки, кўнглим ағдарилай-ағдарилай деб кетаяпти…

— Менам сиздан баттарман. Анавилар олдимга гўшт қўйишганди. Емадим ифлосларнинг гўштини. Энди ўзимга зиён бўлди. Бошим айланиб бораяпти, дадаси!

— Ҳечқиси йўқ, бироз чидагин, бир йўлини топармиз!.. Мен… Ҳозир…

Ертўланинг кенглиги бир метрдан ошиқроқ эди. Негадир бир томонига қамиш тахлаб ташлашибди. Йўлдошни ана ўша қамиш ҳушёр торттирди ва эҳтиёткорлик билан қамишларни бир четга сурди…

— Ажабо!.. Мавжуда, буёққа қара, биз деярли озодликдамиз!..

Мавжуда шошиб эри кўрсатган томонга ўгирилди. Не кўз билан кўрсинки, қамиш орти очиқлик, бир одам бемалол бошини кўтариб юргулик ерости йўли мавжуд эди…

 

* * *

 

— Қани, Худонинг ўзи бизни асради, Мавжуда! — дея хотинини олдинга етаклади Йўлдош. — Юрақол, ҳарқалай, охири бордир бу йўлнинг! Манавиларнинг чангалидан қутулсак бўлди. Қолганига Худо пошшо!..

Мавжуда анчагина ҳолдан тойган, оёқда туришга мажоли йўқ эди. Лекин Йўлдош ҳам ундан кам эмас. Очлик, кучли чарчоқ уни ҳам тобора ҳолсизлантириб борарди. Бироқ дам олишга, бўшашиб ўтиришга вақт йўқ. Нима қилиб бўлса-да, узоқроққа кетиш олган маъқул.

У Мавжудани опичди-да, ўзи энгашганча олдинга интилди.

Ерости йўли жуда қоронғи эди. Устиа устак нималарнингдир чийиллаган овози асабга тегарди.

— Иҳ!.. — Бир чақиримча юришдими-йўқми, Йўлдош кутилмаганда тўхтаб хотинини елкасидан туширди-да, оёғига ёпишди. — Иҳ, ярамас, нимадир тишлагандай бўлди!..

— Вой, нимайкин? — шоша-пиша қоронғида эрининг оёқларини пайпаслай кетди Мавжуда. — Ёмон тишладими? Оғрияптими?..

— Чимиллаб оғрияпти. Ишқилиб яхшиликка бўлсин!..

— Вой, оёғимдан нимадир сакраб кетгандай бўлди! — Мавжуда қўрқиб маҳкам эрига ёпишди. — Бу ерда нималардир борга ўхшайди…

Йўлдош нимадир эсига тушгандек, чўнтакларини пайпаслади.

— Ҳа, мана, топдим. Гугурт борлиги хаёлимдаям йўқ экан-а!..

Гугуртни ёқиб атрофни ёритган ҳам эдики, олдинда чопқиллаб юрган юзлаб каламушларга кўзи тушди.

— Қара, булар, ахир, каламушлар-ку! — деди ҳовлиқиб Йўлдош. — Эҳтиёт бўлиш керак. Сен… Кел, елкамга осил! Мени тишласа майли, сенга зиён етмасин!.. Фақат оёқларингни силкитиб-силкитиб боргин! Ярамаслар оёғингга осилиб олишданам тойишмайди…

Шу тахлит улар яна икки чақиримча йўл юришди. Ниҳоят ерости йўлининг охири кўринди. Уёқдан-буёққа визиллаб ўтиб турган машиналар товушини эшитган Йўлдош ер остидан ташқарига чиқди-ю, Мавжудани ерга тушириб ўзи чалқанча ётиб олди…

 

* * *

 

— Хўш, буёғига нима қиламиз? — сўради Мавжуда аланг-жаланг атрофни кузатаркан. — Шошилмасак бўлмайди. Қозоқлар қидириб келиб қолишса, тағин қўлга тушамиз.

— Тўғри айтасан, — Йўлдош базўр ўрнидан қўзғолиб катта йўл томон тикилиб қаради. — энди ҳаракатимизни қилишимиз шарт. Менга қара, биз ҳозир бошқачароқ йўл тутамиз.

— Қанақа йўл?

— Машина тўхтатамиз-да, ҳайдовчисини ярим йўлда қолдириб ўзимиз кетамиз.

— Й-йўқ, ўзи қил устида турган бўлсангиз, бошингизга яна бир балони орттириб нима қиласиз?

— Қўрқма, одам ўлдирмайман-ку!.. Шунчаки ташлаб юбораман холос… Умуман, ҳозир ҳам жа фаришта эмасман. Қамоқдан қочганман. Шундай бўлгандан кейин буёғигаям ифлослигимча қолиб турай-чи!

— Билганингизни қилинг! — норози қўл силтади Мавжуда. — Сизга ақл ўргатиб бўлармиди…

Йўлдош эътибор қилмай катта йўл ўртасига чиқди. Узоқдан бир машина ўқдай учиб келарди. Овозига қараганда, юк машинасига ўхшамайди.

У тош қотганча йўл ўртасида тураверди. Машина ниҳоят яқин келиб қаттиқ тормоз берди.

— Вей, жонингдан тўйганмисан? — озғингина, унчалик бўйдор ҳам бўлмаган ҳайдовчини кўриб Йўлдош қувониб кетди. Ҳатто, унинг асабий қичқириши ҳам қулоғига кирмади.

— Бизни шаҳарга обориб қўёлмайсанми? — йўл-йўлакай Мавжудага ишора қилиб ўзи кабинага яқин орди Йўлдош. — Сўраганингни бераман. Тез етиб боришим керак шаҳарга.

— Шуни одамга ўхшатиб тўхтатсанг ҳам айтардинг. — тўнғиллаб қўйди ҳайдовчи. — Йўл ўртасига чиқволишингга бало борми?

— Ҳа, энди тўхтамайсанми деб ўйладим-да!..

— Бўпти, ўтиринглар, оборсам обориб қўяй!..

Эр-хотин дарров кабинага чиқиб ўтиришди. Йўлдош ҳайдовчининг ёнида эди.

— Тўхтат машинани! — тахминан ўн чақиримлар йўл босишгач, ҳайдовчига ўгирилди Йўлдош. — Тез бўл, ташқарига чиқиб келмасам бўлмайди…

— Хўп, фақат тез бўл, шошиб турибман!..

Йўлдош пастга тушди-да, сал орқароққа ўтиб худди ҳожат чиқармоқчидай камарига қўлини қўйди. Аслида мақсади чўнтакдаги тўппончани чиқариш…

Чиқарди ҳам. Ими-жимида ўқланган-ўқланмаганини текириб кўриб, кўнгли хотиржам тортгач, тўппончани орқасига яширганча ҳайдовчи ўтирган эшикка яқинлашди ва бир зарб билан эшикни очиб йигитнинг иягига тўппонча тиради.

— Туш машинадан!

— Ие, н-нега?.. Бу нима қилганинг?..

Ҳайдовчи кутмаган эканми, дағ-дағ титраб оҳиста машинадан тушди.

— Ана энди тўрт томонинг қибла! Бор, бор, хоҳлаган томонинга кетавер! Сенга тегмайман! Бор дедим!.. Ҳов уёқда қолиб кетган қозоқ амакиларингга салом деб қўйгин!..

Йўлдош шартта машинага ўтирди-ю, газни босди…

Ҳайдовчи эса, ҳамон карахтланган кўйи улар кетган тарафга тикилиб турарди…

(давоми бор)

Олимжон ҲАЙИТ

 

 

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Какие такси? Новые квоты для мигрантов на 2025-й год вызвали массу вопросов

Житель Алтайского края выиграл в лотерею миллионы рублей и не забрал их

Какой будет погода в России в 2080 году: узнайте прогноз своего города прямо сейчас

В Москве спасатели усилили патрулирование водоёмов из-за жары

Музыкальные новости

Платформу мониторинга качества воды «Буян» испытают 10 июля в Звенигороде

Россия нарастила поставки удобрений в Бразилию в июне 2024 года

«Спартак» в товарищеском матче обыграл «Уфу»

LG ПРИГЛАШАЕТ РАЗРАБОТЧИКОВ ПРИНЯТЬ УЧАСТИЕ В LG webOS HACKATHON 2024

Новости России

В Москве спасатели усилили патрулирование водоёмов из-за жары

В подмосковном доме бывшего депутата Госдумы Драганова прошли обыски

В России могут появиться штрафы для сапсерферов

Плохая банковская история

Экология в России и мире

Нам нужен суверенитет! Перспективы возрождения отечественного химического машиностроения

Примеры образы, в которых вы будете выглядеть стильно

АО “Желдорреммаш” развивает внутризаводскую логистику на своих ремонтных предприятиях

Оливки или маслины: доктор Кутушов раскрыл их преимущества

Спорт в России и мире

«Это вообще анекдот». В России объяснили сенсационную победу Путинцевой над Швёнтек

Джокович вышел в четвертьфинал Уимблдона

Медведев обыграл Синнера в четвертьфинале Уимблдона

Медведев пообещал выложиться на 100 процентов в матче Уимблдона с Синнером

Moscow.media

"УГМК-Застройщик" и Сбербанк вложат миллиарды рублей в строительство жилья на Эльмаше

Мимо прошла... Я о грозе ?

«Грузовичкоф» – это по любви: как сервис объединяет сердца 

Беспроводной сканер штрих-кодов SAOTRON P05i промышленного класса











Топ новостей на этот час

Rss.plus






В подмосковном доме бывшего депутата Госдумы Драганова прошли обыски

В РФС прокомментировали скандал с флагом бригады ВС РФ «Эспаньола»

МИД: Прага не выслушала позицию Москвы по больнице в Киеве

Поэт и ветеран боевых действий: творческая встреча с Дмитрием Артисом пройдёт в Пскове