Грецияда ғаройиб бир чақалоқ дунё юзини кўрди. Эмбрион бир эркак ҳамда икки аёл жинсий ҳужайраларидан вужудга келган. Уни етиштириш учун Греция ҳамда Испания олимлари биргаликда иш олиб боришди. Ҳомиладорлик чоғида онада ҳеч қандай касаллик кузатилмади ва соғлом чақалоқ ўз вақти-соатида дунёга келди.
Айтиб ўтиш лозимки, мазкур ҳодиса Греция тарихидаги биринчи ва дунё тарихидаги учинчи ҳолатдир. Бундан аввалроқ Мексика ҳамда Украинада худди шундай чақалоқ туғилган. Мазкур усулга биноан олимлар бефарзандликни даволаб, жуфтликларга ота-она бўлиш бахтини туҳфа этишмоқчи.
Бироқ замонавий медицина ҳозирда бу каби тажрибаларни ўтказишга чўчиб турибди. Тадқиқотчилар мазкур лойиҳанинг аҳлоқий томонларини ўрганиб чиқишмоқда.