Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилояти Асака туманида таваллуд топган.
Шерали Жўраев 1971 йил Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган.
Халқимизнинг юрагидан жой олган минглаб қўшиқлар муаллифи, мусиқалар бастакори Шерали Жўраев 1991 йил Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти лауреати ҳамдир.
Устозни бу таваллуд айёми билан таҳририятимиз номидан қизғин муборакбод этамиз!