Сектор штабида ҳар куни қисқа фурсатли йиғилиш анъанага кирган. Соҳа ҳамда муассаса раҳбарлари ҳар куни кундалик режани ва зарур бўлган маслаҳатлар ва вазифаларни ўз зиммаларига олиб, ишга киришадилар.
Ўтган ҳафта давлатимиз раҳбари Ички ишлар органлари раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда жамиятимизда профилактика инспекторлари фаолияти ва умуман ҳуқуқбузарликни олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар борасида ҳисобот берилди. Ички ишлар орган ходимлари жойларда олиб бораётган фаолияти ҳам ижобий, ҳам танқидий жиҳатдан таҳлил қилинди ва керакли кўрсатмалар берилди. Мазкур тавсиялар жойларда қандай амалга оширилаётганлигини билиш учун мухбиримиз Тошкент шаҳридаги Юнусобод тумани 3 – сектори йиғилишида иштирок этди. Мазкур секторга туман ИИБ бошлиғи раҳбарлик қилиб келмоқда.
Сектор штабида ҳар куни қисқа фурсатли йиғилиш анъанага кирган. Хизмат ҳамда муассаса раҳбарлари ҳар куни кундалик режани ва зарур бўлган маслаҳатлар ва вазифаларни ўз зиммаларига олиб, ишга киришадилар.
«Албатта, бугунги кунгача ИИБ секторига тегишли бўлган худудда мутасаддиларимиз ўз саволларига жавоб топа олмаётган ҳар бир фуқаро масалаларига ечим топишга, вужудга келган муаммоларни иложи борича тезкорлик билан ҳал этишга ҳаракат қилиб келмоқда», - таъкидлади Э.Хайруллаев. – Муаммолар бор, лекин биз ҳар бир мурожаат қилган фуқарони эшитиб, жойида ҳал қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. Шундагина халқнинг бизга, ҳукуматимизга бўлган ишончи ошиб боради, бу эса бизнинг кучимизга янада куч қўшиши турган гап. Шунингдек, жойларда тарбияси оғир бўлган ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг бандлигини назоратга олиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.