Арне Слот жамоаси “Фулҳэм”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Англия Премьер-лигасининг 32-турида “Ливерпул” ўз майдонида “Фулҳэм”ни қабул қилиб, ишончли ўйин намойиш этди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Қизиллар” рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилиб, муҳим уч очкога эга бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида “Ливерпул” устунликни қўлга олиб, тезкор ҳужумлари билан рақибни қийин аҳволга солди. Нгуҳома 36-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб Салоҳ иккинчи голни киритиб, устунликни мустаҳкамлади.
Иккинчи бўлимда “Ливерпул” ўйинни назорат қилишга урғу бериб, ҳисобни сақлаб қолишга эътибор қаратди. Слот шогирдлари ўйинни хатосиз якунлаб, ғалабани мустаҳкамлаб қўйишди.
Шу натижа билан Арне Слот жамоаси очколар сонини 52 тага етказди ва турнир жадвалида 5-позицияни мустаҳкамлади. “Фулҳэм” эса 44 очко билан 11-ўринда қолмоқда.
АПЛ. 32-тур
“Ливерпул” – “Фулҳэм” 2:0
Голлар: Нгуҳома 36’, Салоҳ 40’
Таркиблар:
“Ливерпул” – Мамардашвили, ван Дейк, Конате, Собослаи, Нгумоҳа (Исак, 69), Робертсон, Фримпонг (Гомес, 69), Гакпо, Жонс (Гравенберҳ, 46), Виртц (Макаллистер, 68), Салоҳ.
“Фулҳэм” – Лено, Кастан, Андерсен, Бассэй, Робинсон, Берг, Ивоби, Уилсон, Кинг (Смит-Роу, 46), Бобб (Лукич, 46), Мунис (Хименес, 80).