Шомуродовнинг дубли “Башакшеҳир”ни йирик ғалабага етаклади (видео)
Туркия Суперлигаси 29-тури доирасида “Истанбул Башакшеҳир” ўз майдонида “Генчлербирлиги”ни ишончли тарзда мағлуб этди. Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги устун ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов баҳсда етакчи фигура бўлди. У 9- ва 40-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубл муаллифига айланди. Шу тариқа у жорий мавсумдаги голлари сонини 18 тага етказди. Яна бир голни Бертуғ киритди.
Шомуродов ушбу ўйинда 81 дақиқа ҳаракат қилди. Яримҳимоячи Аббосбек Файзуллаев эса жароҳат сабаб майдонга туша олмади.
Учрашув натижасидан сўнг “Истанбул Башакшеҳир” очколарини 47 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. “Генчлербирлиги” эса 25 очко билан 15-позицияда қолди.
Туркия Суперлигаси. 29-тур
“Истанбул Башакшеҳир” – “Генчлербирлиги” 3:0
Голлар: Шомуродов 9’, 40’; Бертуғ 42’.
“Истанбул Башакшеҳир” таркиби: Муҳаммад, Ўмер Али (Булут 59’), Дуарте, Опоку, Опери (Каратас 60’), Кемен, Умут (Калужински 68’), Юсуф, Шомуродов (Селке 81’), Брнич, Бертуғ (Креспо 59’).