Добавить новость


World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Муяссар Бердиқулова шахсий ҳаётини нима учун сир сақлайди?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актрисаси Муяссар Бердиқулова шахсий ҳаёти, болалик хотиралари ва саломатлик билан боғлиқ тажрибалари ҳақида очиқ гапирди. У ошқозон жарроҳлик амалиётидан ўтганини, косметологга боришдан уялмаслигини ва кундан кунга ёшариб бораётганини тан олди.

“Ошқозоним ҳажмини камайтириб, саломатликка эга бўлдим”

Муяссар кундан кунга ёшариб бораётгани ҳақида шундай фикр билдирди:

— Аввало, инсоннинг ички дунёсини тоза ва руҳини эркин сақлаши керак. Ҳатто душманинг ютуғини ҳам тўғри қабул қила олган инсонга ёшининг узоқлиги Аллоҳ томонидан берилади. Бу ҳақда ҳеч шубҳам йўқ. Шунингдек, санъаткор сифатида биз ҳаммага намуна бўлиб, ўзимизнинг услубимиз билан кўрсатишимиз лозим. Мен жуда хушбичим бўлмасам ҳам, ёшга мос ҳаракат қиламан. Мени кўрган аёллар: “Муяссар опа ёшида ҳамма шундай кўринишга эга бўлсин”, дейишларини умид қиламан. Ҳозир косметолог билан минимал интервенциялар орқали юзимни сақлайман ва бу ҳолатдан уялмайман. Ёшим 30 ёшдагидай эмас, балки 45-50 ёшда ҳам шунга тайёрман.

Шунингдек, у бариатрия жарроҳлик амалиёти орқали вазнни камайтирганини айтди. — Операциядан кейин мен анча озиб кетдим. Ҳамма: “Касалдек озиб кетдинг”, дейишди. Лекин ҳозир ўз нормамга қайтдим, дейди актриса.

— Дугонамнинг “Олма билан ўрик бўлармидик” деган иборасини ёқтирмайман. Буни такрорлаб гапириш шарт эмас. Қаришни қабул қилмасак, соғлиққа салбий таъсир қилади. Ҳар доим кучли ва серғайрат бўлишимиз керак. Ҳозир бола-чақадан қутилдик, ҳамма ўз ишини қилиб, завқли ҳаёт кечиряпти. Ҳатто 80-90 ёшга кирсак ҳам, бу давримизни севиб эслаймиз.

“Ҳамма менинг оиламга қизиқади”

Муяссар Бердиқулова шахсий ҳаёти ва оиласи ҳақида ҳеч қачон очиқ гапирмайди. — Менинг оилам менинг “ошхонам”. У ерда нима бўлиб ўтаётгани фақат менинг назоратимда. Ташқарига эса тайёр таомни олиб чиқаман. Оилада эркинман, аммо ташқи муҳитда жуда эҳтиёткор гаплашаман, дейди актриса.

“Синфдошларимнинг эҳтироми кўзимга ёш олиб келди”

— Наманганнинг Норин туманиданман. Институтга қадар шу ерда бўлганман. Бахорда яна ўша ерларга боргим келади. Ўтган йили 40 йил кўрмаган синфдошларим билан учрашдим. Кафеда мен учун жонли йўлак қилдилар, мен машинадан тушганимда: “Муяссар опа кирди”, деди ва мен йиғлаб юбордим. Ҳаммаси севимли ва самимий тарзда мен билан мулоқот қилди, дейди актриса.

“Болалигим соғлом ва завқли ўтди”

Муяссар болалигини шундай эслайди: — Дадам сал қизғанчиқ эди, бувим кечқурун ухлатарди. Ариқларда чўмилардик, келинойим пиширган нонларни совитардик. Лойқа сувда бўккан нонни еган бўлсак ҳам, соғлом эдик. Мактабда далага яганага чиқариб, сув ичардик.

Энг катта бойлик – соғлиқ ва севимли касб

— Бойлигим кўп нарсада: севимли касбим, соғлиғим ва ўзим учун яшаш қуввати. Соғ бўлсам, ҳаммага керак бўламан — фарзандларга, турмуш ўртоқларга ва дўстларга. Ҳар куни ойнага қараб: “Сени яхши кўраман”, дейман. Буни менга яқинда Зуҳра Солиева ўргатди, дейди актриса.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus