Саида Раметова қайси актрисани ёқтиради? Очиқ жавоб
Саида Раметова “Ҳаёт ва ҳаёл йўллари” кўрсатувига берган интервюсида самимий ва қизиқарли жавоблари билан эътиборни тортди.
Суҳбат давомида бошловчи ундан: “Энг яхши кўрган актрисангиз ким?” деб сўради. Саида Раметова ҳеч иккиланмай, Дилноза Кубаева ва Лола Элтоевани алоҳида ҳурмат қилишини айтиб ўтди.
Шундан сўнг бошловчи: “Ҳаёлингизга келган битта сўзни айтинг”, дея савол берди. Актриса бир оз ўйланиб, қисқа ва лўнда қилиб: “Омад”, дея жавоб берди.
Бу жавобдан сўнг бошловчи суҳбатни давом эттириб: “Омадлимисиз ёки омадга муҳтожмисиз?” деб яна савол йўллади. Актриса эса ишонч билан: “Омадлиман”, дея жавоб қайтарди.
Бошловчи ҳазил аралаш: “Демак, сиз ўзингизни айтдингиз, шундайми?” дея қизиқди. Саида Раметова эса кулимсираб, “Ҳа”, дея суҳбатни якунлади.