«Ливерпул» Салоҳ кетган тақдирда кимга таянишини белгилади
Муҳаммад Салоҳ ёзда жамоани тарк этиши эҳтимоли фонида, «Ливерпул» раҳбарияти асосий эътиборни ярим ҳимоячи Доминик Собослаи атрофида жамлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Touchline хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, мерсисайдликлар жамоани Собослаи атрофида қурмоқчи, чунки клуб унинг ўйиндаги сифатларига тўлиқ ишонади. Шунингдек, «Ливерпул»да венгриялик футболчининг етакчилик фазилатлари ва жамоага таъсири сезиларли даражада ошиб бораётгани таъкидланмоқда.
Собослаи 2023 йилдан бери «Ливерпул» сафида тўп суради. Жорий мавсумда 25 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 37 учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 8 та голли узатма берди.
Футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.