Винисиусдан олдинда фақат беш футболчи бор
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Европа Чемпионлар лигаси плей-оффидаги «Бенфика»га қарши баҳсда жамоасининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи илк учрашувда ягона гол муаллифи бўлди, жавоб ўйинида ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Реал»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. 25 ёшли ҳужумчининг Чемпионлар лигасида «қаймоқранглилар» сафидаги голлари сони 32 тага етди ва у клуб тарихида бу кўрсаткич бўйича олтинчи ўринга чиқди.
«Реал» сафида Кубок/Чемпионлар лигасида Винисиусдан кўпроқ гол урганлар рўйхатида фақат Криштиану Роналду (105), Карим Бензема (78), Раул (66), Альфредо ди Стефано (49) ва Ференц Пушкаш (35) бор.
Винисиус Жуниор 2018 йил ёзидан бери Ла Лига гранди шарафини ҳимоя қилади. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси келаси мавсум якунигача мўлжалланган.