Кубараси «Барселона»нинг мавсумдаги ўсиш сирини айтди
«Барселона» марказий ҳимоячиси Пау Кубараси жамоа жорий мавсум давомида натижаларни қандай қилиб кескин яхшилаганини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ноябр ойида «Челси»дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлгач, Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа тезда ўзига келди: барча мусобақалар доирасидаги сўнгги 18 ўйиндан 17 тасида ғалаба қайд этди.
Кубарасининг таъкидлашича, мураббийлар штаби киритган майда тузатишлар ўйинга ижобий таъсир кўрсатган. Ҳимоячи сўзларига кўра, жамоа ўзгаришлардан кейин дарҳол яхшироқ ўйнай бошлаган, Флик сингдираётган фалсафага ишонч ортган ва шу тариқа «Барселона» тобора ишончли ҳаракат қилмоқда.
12 феврал, пайшанба куни «кўк-анорранглилар» Испания кубоги ярим финалининг илк учрашувида Мадридда «Атлетико»га қарши майдонга тушади.