«Метц» ва «Лион» ўйини олдидан тартибсизликда хизмат ити ҳалок бўлди
Франция чемпионатининг 19-тури «Метц» учун омадсиз якунланди: жамоа Паулу Фонсека бошчилигидаги «Лион»га 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ учрашув олдидан янада қайғули хабар тарқалди. Стадион атрофида мухлислар гуруҳлари ўртасида юз берган тўқнашувлар пайтида «Дино» лақабли полиция овчаркаси нобуд бўлди. derbyderbyderby.it маълумотига кўра, беш ёшли хизмат ити вазиятдаги кучли стрессга чидамай қолган.
«Метц» полиция департаменти ҳам бу ҳолат юзасидан махсус баёнот эълон қилди ва Динонинг ўлимини худди сафдоши — инсонни йўқотгандек изтироб билан тилга олди.