Добавить новость


World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Ҳафта бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлади?

“Ўзгидромет” ҳафтанинг дастлабки кунлари учун об-ҳаво прогнози билан ўртоқлашди. 25–28 январь кунлари республика ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёғингарчилик, қор, туман ва йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикасида 25 январь куни ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ 26–28 январь кунлари айрим ҳудудларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак пайдо бўлиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–11 даража совуқ, кундузи эса 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади.

Хоразм вилоятида ҳам 25–26 январь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. 27–28 январда эса айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Туман ва яхмалак эҳтимоли сақланади. Ҳарорат Қорақалпоғистон билан деярли бир хил бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 25 январда айрим ҳудудларда ёмғир ёки қор кўринишида қисқа муддатли ёғингарчилик бўлиши мумкин. 26 январда ҳаво очилади, фақат Навоийнинг шимолида қор эҳтимоли сақланади. 27–28 январда эса яна қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол айрим жойларда 20 м/с гача кучаяди. Кундузги ҳарорат 5–10 даража илиқ бўлиб, 27 январда бироз пасаяди.

Тошкент шаҳри ва вилояти, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда 25 январда айрим жойларда ёмғир ва қор кузатилиши мумкин. 26 январда ёғингарчилик тўхтайди. 27–28 январда эса яна қор ёғиши, туман ва яхмалак юзага келиши эҳтимоли бор. Айрим ҳудудларда шамол 25 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво 1–8 даража илиқ атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 25 январда қисқа муддатли ёғингарчилик эҳтимоли бор. 26 январда ҳаво очилади. 27–28 январда яна ёмғир ва қор кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундузи 7–12 даража илиқ бўлиб, 27 январда бироз пасаяди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 25–26 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 27–28 январда эса айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак пайдо бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузи 0–7 даража илиқ атрофида бўлади.

Тоға олди ва тоғли ҳудудларда айрим кунлари қор ёғиши давом этади. 25–26 январда қор кўчиши хавфи сақланиб қолади. Йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин. Кечаси ҳаво 8–13 даража совуқ бўлса, кундузи 0 даражадан паст бўлиши эҳтимоли бор.

Синоптиклар об-ҳаво шароити сабаб ҳайдовчилар ва узоқ сафарга чиққан фуқаролардан эҳтиёткор бўлишни сўрамоқда.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus