Добавить новость


World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Ўзбекистон электр ишлаб чиқаришни кескин оширмоқда

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 2025 йил якунлари бўйича жамланма статистикасини эълон қилди. Ҳисоботда мамлакат энергия балансда сезиларли ўзгаришлар кузатилгани айтилади: бир йил давомида электр ишлаб чиқариш 6,38 фоизга ошиб, 81,5 млрд кВт⋅соатдан 86,7 млрд кВт⋅соатга етди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Энг қизиқ нуқта шундаки, якуний истеъмолчиларга етказиб бериш ишлаб чиқаришдан ҳам тезроқ ўсди: кўрсаткич 14 фоизга кўтарилиб, 77 млрд кВт⋅соатни ташкил этди. Тизим самарадорлиги ҳам яхшиланди — ялпи ишлаб чиқариш билан реал етказиб бериш орасидаги тафовут 14 млрд кВт⋅соатдан 9,6 млрд кВт⋅соатгача қисқарди (умумий ҳажмнинг қарийб 11 фоизи).

Саноатлаштириш ва шаҳарлашув фонида абонентлар сони ҳам кенгаймоқда. Аҳоли орасида истеъмолчилар 3,2 фоизга ошиб, 8,21 млн нафарга етган бўлса, бизнес секторида юридик шахслар сони 519,7 мингтагача кўпайиб, 7,4 фоизлик ўсишни қайд этди.

Йилнинг асосий тренди — энергия манбаларини фаол диверсификация қилиш. ГЭСлар ҳиссасини ҳам ўз ичига олган “яшил” генерация 29 фоизга ўсиб, 16,8 млрд кВт⋅соатни берди. Натижада қайта тикланувчи манбалар республиканинг электр эҳтиёжларининг қарийб 20 фоизини таъминлай бошлади.

Қуёш ва шамол энергетикаси эса алоҳида эътиборга лойиқ: бу йўналишдаги ишлаб чиқариш 2,1 баравар ошиб, мамлакат тарихида илк бор 10,5 млрд кВт⋅соатлик маррадан ўтди.

Ушбу бурилиш иқтисодий ва экологик жиҳатдан ҳам фойда келтирди: муқобил энергия ҳисобига 3,2 млрд куб метр табиий газ тежалди. Шунингдек, атмосферага 4,7 млн тонна ифлослантирувчи моддалар ва иссиқхона газлари чиқиши олди олинди.

2025 йилда тармоқдаги инвестицион фаоллик 42 та объект ишга туширилгани билан намоён бўлди — умумий қувват 4647 МВт. Янги қувватлар таркибида 5 та фотоэлектр станция (1413 МВт), 4 та шамол парки (752 МВт) ва 10 та аккумуляторли энергия сақлаш тизими (1245 МВт) бор. Бундан ташқари, 1065 МВтли битта иссиқлик электр станцияси ҳамда 2 та когенерация қурилмаси ҳам ишга туширилди.

Бунга параллел равишда яна 21 та лойиҳа старт олди: уларнинг умумий қуввати 3508 МВтни ташкил этади. Рўйхатда 4 та қуёш станцияси, 2300 МВт қувватли 2 та йирик шамол мажмуаси, шунингдек энергия сақлаш ва когенерация тизимлари ҳам бор.

Генерация ўсиши инфратузилмани янгилаш билан бирга бормоқда: йил давомида 2050 км электр узатиш тармоқлари ва 285 км газ тармоқлари бўйича қурилиш ишлари олиб борилди.

Мавжуд қувватлар ҳам модернизациядан четда қолмади: 787 км магистрал ва қарийб 30 минг км тақсимлаш тармоқларида капитал таъмир бажарилди. 10 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари ҳамда ўнлаб подстанциялар янгиланди.

Амaliy натижа сифатида 954 та маҳаллада энергия таъминоти сифати яхшиланиб, бу 800 мингдан ортиқ хонадонга таъсир қилди. Йил якунида энергия тежамкорлиги 2,7 млрд кВт⋅соат электр ва 2 млрд куб метр газни ташкил этгани қайд этилди.

Ҳисоботда яна бир муҳим устунлик эслатилади: Ўзбекистонда йилига ўртача 300 кундан кўпроқ қуёшли об-ҳаво кузатилади. Бу эса қуёш панеллари деярли бутун йил давомида юқори самарадорликда ишлашига шароит яратади.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus