Камавинга Анголада болалар футбол академиясини очмоқчи
Яқинда футболчи 23 йил аввал туғилган мамлакатига учиб борди. У ерда Ёшлар ва спорт вазирлигига ташриф буюрди.
«Мамлакатимга қайтганимдан ва унинг ривожига ҳисса қўшиш имконига эга бўлганимдан жуда хурсандман», — деди Камавинга. Аввалроқ ярим ҳимоячи Африка Миллатлар кубогида анголаликларни қўллаб-қувватлашини айтганди.
Турнир гуруҳ босқичининг биринчи турида Ангола терма жамоаси ЖАРга 1:2 ҳисобида ютқазди. Эртага, 26 декабр куни Ангола Зимбабвега қарши майдонга тушади.