«Ливерпуль» Мак Аллистерга янги шартнома таклиф қилмоқчи
Клубда жаҳон чемпионига Мадриднинг «Реал»и қизиқиш билдираётгани ҳақида хабардор, шу боис 27 ёшли футболчи билан аниқ музокараларни яқин вақт ичида бошлашни режалаштирмоқда. Алексис Мак Аллистер 2023 йил ёзида «Брайтон»дан «Ливерпуль»га ўтган.
Жорий мавсумда у Арне Слот жамоаси сафида барча мусобақаларда 24 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.