Рой Кин Беньямин Шешконинг Manchester Unitedдаги стартин баҳолади
Ҳозирда 22 ёшли ҳужумчи 14 учрашувда 2 та гол урди. Кин Sky Sports эфирида Шешконинг бошланиши осон кечмаганини, бироқ у ҳали ёш экани ва ўзини кўрсатиш учун имкониятлари бўлишини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, баъзида бироз омад ҳам зарур. Кин Шешкода салоҳият борлигини қайд этди, аммо ҳозирча унинг энг кучли томонлари аниқ кўринмаётганини айтди.
Шунингдек, собиқ ярим ҳимоячи ҳозир футболчида ўзига ишонч етишмаётганини урғулади. Якшанба куни Рубен Аморим бошчилигидаги жамоа Aston Villaга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шешко майдонда 73 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ натижали ҳаракат билан ажралиб чиқмади.