Гасперини «Рома» ҳужумчиси Фергюсоннинг ўйинидан норози бўлди
Мутахассис клуб матбуот хизматига берган изоҳида Фергюсоннинг муаммоси техник маҳоратда эмаслигини таъкидлади. Гасперинига кўра, Эван ҳозир керакли руҳий тайёргарлик ва кайфиятга эга эмас.
Мураббий бундай ҳолат жамоада фақат Фергюсонга хос эмаслиги, шунингдек, бошқа янги футболчиларда ҳам сезилаётганини қўшимча қилди. Жорий мавсумда Фергюсон 17 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли пас берди.
«Рома» А Серия турнир жадвалида 30 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.