Бавария Дайо Упамеканога жуда фойдали шартнома таклиф қилди
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Мюнхен клуби вакиллари билан бўлиб ўтган навбатдаги музокаралардан сўнг франсиялик футболчига молиявий жиҳатдан жуда фойдали янги таклиф берган. Упамекано эса келажаги борасида якуний қарор қабул қилишга шошилмаяпти.
Шунга қарамай, Бавария жавобни имкон қадар тезроқ олишни истамоқда. Миш-мишларга кўра, Дайо Упамеканога Мадриднинг Реал клуби, ПСЖ ва Англия Премьер-лигасининг бир қатор гранд жамоалари қизиқиш билдирмоқда.