Челси Ренндан ҳимоячи Жереми Жакени сотиб олмоқчи
Манбага кўра, 20 ёшли футболчини Лондоннинг “Челси” клуби таркибига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. “Кўклар” Жакени трансфер қилиш учун асосий даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда.
Жаке 2024 йил январидан буён “Ренн” сафида тўп суриб келади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Футболчининг тахминий бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда Франция чемпионатида ҳимоячи 15 та учрашувда майдонга тушди.
У бу ўйинларда учта сариқ карточка олди ва бир бор майдондан четлатилди.