Дмитрий Сенников: Германияга голни Аршавин урганди
Энди гол расман Александр Кержаков номига ёзилди. Сенников эса эпизод баҳсли эканини таъкидлаб, ҳал қилувчи зарбани барибир Андрей Аршавин йўллаган, деб ҳисоблайди.
“У ерда тўп чизиқдан ўтмаганини кўриш мумкин. Ҳаракатлар йиғиндиси, ташаббус сабабли, эҳтимол, голни қайта ёзишга қарор қилишгандир.
Аммо уни Аршавин урган”, — дея Сенниковнинг сўзларини “Спорт день за днём” нашри келтиради. Шу билан бирга, Сенников Кержаковнинг Россия футбол иттифоқига мурожаат қилиши унинг қонуний ҳуқуқи эканини қайд этди ва Александр ўз савияси ҳамда фаолияти билан терма жамоанинг энг яхши тўпурари мақомига муносиблигини урғуллади.