Борнмут Семеньо ўрнига Бреннан Жонсонни кўзламоқда
TEAMtalk маълумотига кўра, “гилослар” Семеньо ўрнига Лондоннинг Тоттенҳэм клубида тўп сураётган вингер Бреннан Жонсон номзодини кўриб чиқмоқда. Бироқ Guardian Sport ёзишича, Борнмут бу трансферда рақобатга дуч келиши эҳтимолдан холи эмас: Бреннан Жонсонни Кристал Пэлас ҳам ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда 24 ёшли Тоттенҳэм ҳужумчиси барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 21 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди. Жонсоннинг “шпорлар” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.