Луиш Каштру Испаниянинг Леванте клубини бошқаради
Мутахассис аввалроқ Франциянинг Нант клубида ишлаган. Леванте Ла Лига турнир жадвалини якунлаб турибди: жамоа 16 ўйинда атиги 10 очко жамғарган.
Сўнгги учрашувда эса Леванте Реал Сосиедад билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Леванте навбатдаги тур доирасида сафардa Севилья меҳмони бўлади.
Учрашув 4-январ куни Рамон Санчес Писхуан стадионида ўтказилади.