Жоазиньо Сафоновни «Фламенго» мухлислари унча ёқтирмаслигини айтди
Шу билан бирга, Бразилияда ундан Сафонов кимлиги ҳақида кўп сўрашганини таъкидлади. “У пеналтилар сериясида жуда яхши ўйнади.
Афсуски, жароҳат олгани жуда ачинарли”, деди у. Жоазиньонинг сўзларини «Спорт-Экспресс» келтирди.
ПСЖ – «Фламенго» учрашувининг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида парижликлар аниқроқ зарба берди — 2:1.
Сафонов тўртта зарбани қайтарди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.