Спаллетти «Ювентус»нинг «Рома» устидан ғалабасини изоҳлади
«Ҳозир барча ўйинлар қийин. Футболчиларим охиригача курашди, битта гол ўтказиб юборсак ҳам барибир олдинга интилдик.
Ишлашда давом этишимиз керак. Турнир жадвалида юқорироққа кўтарилишни хоҳлаймиз», — дея мутахассис сўзларини Football Italia келтиради.
Ғалабадан сўнг «Ювентус» 29 очко жамғариб, А серия жадвалида 5-ўринда бормоқда. Спаллетти шогирдлари пешқадам «Интер»дан 4 очкога ортда қолмоқда.