Челси Греция ярим ҳимоячиси Карецасни сотиб олиши мумкин
Манбада қайд этилишича, "Челси" Карецас трансферини келаси йилда расмийлаштириши эҳтимоли бор. 18 ёшли футболчи Transfermarkt порталида 28 миллион евроға баҳоланмоқда.
Унинг "Генк" билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойининг охиригача мўлжалланган. Жорий мавсумда Бельгия чемпионатида Карецас 17 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та голли узатма амалга оширди.