Мбаппе Роналдунинг рекордини такрорлади, португалиялик муносабат билдирди
Мбаппенинг ижтимоий тармоқдаги постига изоҳларда шахсан Роналду ҳам муносабат билдириб, Кильяннинг ютуғини ҳурмат қилишини англатди. Криштиану ҳеч қандай сўз ёзмади, бироқ икки белги — қўлларини юқорига кўтарган ва олов рамзларини қолдирди.
Криштиану Роналду “Реал”да 2009–2018 йилларда тўп сурган. Ҳозир 40 ёшли португалиялик Саудия Арабистонида “Ал-Наср” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Ла Лигада “Реал” пешқадам “Барселона”дан бир очко ортда бормоқда. Бунда каталонияликлар тур доирасидаги учрашувини ҳали ўтказмаган.