Масалитин: Дзюбани рекорд учун Россия терма жамоасига чақириш мумкин
Бироқ у ҳозирда миллий жамоага спорт тамойиллари асосида муносиб эмаслигини таъкидлади. «Дзюбанинг энг яхши йиллари ортда қолди, лекин рекорд учун чақириш мумкин», — дея Масалитин сўзларини «Газета.Ру» келтиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 37 ёшли Дзюба Россия терма жамоаси тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар бўлиб, 31-голини урди. Шу билан бирга, яқин вақт ичида Германия терма жамоаси дарвозасига киритилган бир гол бўйича ҳисоб қайта кўриб чиқилиши мумкин: ҳозирча у Андрей Аршавинга ёзилган.
Агар бу гол Александр Кержаков номига ўтказилса, Кержаков Дзюба билан гол сони бўйича тенглашади. Россия терма жамоасининг навбатдаги ўртоқлик учрашувлари 2026 йил март ойида бўлиб ўтиши мумкин.