Астон Вилла Санчо билан январда хайрлашишга тайёр
Журналист Грем Бейлининг маълумотига кўра, Астон Вилла январ ойида футболчи билан хайрлашиш вариантига қарши эмас. Манчестер Юнайтед ҳам Санчога таянмаяпти.
Ижара шартномасида муддатидан олдин бекор қилиш банди кўзда тутилмаган, аммо қишки трансфер ойнасида Санчога янги даъвогар пайдо бўлса, клублар унинг муддатидан аввал қайтиши бўйича келишувга эришиши мумкин. Мавсум давомида Санчога Туркия ва Италия чемпионатлари вакиллари қизиқиш билдираётгани ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалган.