Родриго Ла Лигада “Реал”нинг мавсумий рекордини янгилади
Бразилиялик футболчи ўйин давомида жамоадошлари учун учта аниқ голга тортадиган вазият яратди. Бу кўрсаткич Испания чемпионатининг жорий мавсумида “қаймоқранглилар” футболчилари орасида энг юқориси бўлиб, рекорд 55-дақиқага келибёқ қайд этилди.
LiveResult.ru портали “Реал” — “Севилья” учрашувини матнли онлайн трансляция қилиб бормоқда. “Реал” ғалаба қозонса, Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа турнир жадвалида пешқадам “Барселона”дан ортда қолишни атиги бир очкогача қисқартиради.