Штутгарт ва Хоффенхайм ўйинида ҳисоб очилмади
Биринчи бўлим ўрталарда Жейми Левелинг узоқ масофадан зарба берди, тўп дарвоза устунига жуда яқин жойдан ўтиб кетди. 45 дақиқалик якунига яқин Левелинг жарима майдонига узатма оширди: Тя'го Томаш дарвозабон билан юзма-юз вазиятда гол ура олмади, Николас Нартей эса зарбани ҳимоячига теккизиб юборди ва «Штутгарт» бурчак зарбасига эга бўлди.
Учрашувнинг қўшимча дақиқаларида Дениз Ундав тўпни дарвозага киритди, бироқ эпизодда офсайд қайд этилди. Натижада томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Дуррангдан кейин «Штутгарт» турнир жадвалида олтинчи ўринда қолди, «Хоффенхайм» эса ундан бир очко кўп жамғарган.