Чинквини Сафоновнинг ПСЖдаги келажаги захирада бўлишини айтди
"Менимча, Шевалье Франция чемпионати ва Чемпионлар лигаси ўйинларида яна дарвозага қайтади. Ҳа, Сафонов фантастик кеча ўтказди, бироқ менинг фикримча, унинг ПСЖдаги келажаги захира ўриндиғида", — дея Чинквининг сўзларини келтиради "РБ Спорт".
Жорий мавсумда Сафонов барча мусобақаларда 4 учрашувда майдонга тушди. У 3 та гол ўтказиб юборди ва 2 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.